Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Херардо Сеоане: «Бизда ҳамма борини беради»

Баҳо:
+ | -

«Доришунослар» (Леверкузеннинг «Байер» клуби лақаби) янги мавсумни жуда омадсиз бошлашди - икки ўйин икки минимал ҳисобли мағлубият. Лекин Херардо Сеоане жамоаси «Бай-Арена»да юқори фаоллик билан ишламоқда, мураббий Бундеслиганинг кейинги ўйинларидан умидвор. Умуман, Сеоане чемпионат стартидан олдин ўз шогирдларига ишониши, жамоа ичида муҳит яхши эканлигини алоҳида таъкидлаганди.

- Сардор Азмун бу йил етакчиликни қўлга оладими? Унинг кучли томонлари ҳақида нима дея оласиз...

- Албатта, Азмунни захира ўриндиғида ушлаб туришни истамаймиз, лекин ҳар доим рақиблар томонидан тақдим этиладиган кураш нюансларига ҳам қарашимиз керак. Дейлик, Дортмунддаги илк ўйинда биринчи навбатда, майдонда бўшлиқ қолдирмасликка интилдик. Қисқаси, ҳужумкор услубнинг танланиши рақибга боғлиқ. Албатта, Сардор мавсумни яхши ўтказишимизга ҳисса қўшадиган даражада тажрибали йигит. Аввалги мавсум унга жисмоний савия масласида нимадир етишмаганди, «Дортмунд»га қарши ўйиннинг иккинчи ярмида эса позицион ҳаракатларда қандай самара беришини кўрдик. Қисқаси, Азмун ҳужум етакчиси, айниқса, жарима майдони ичида хавфли, яна ҳавода курашувчан ва югуришни ҳам яхши билади. У шунингдек, Патрик Шикни «ўйинга олиб кириш»га ҳам қодир.

- Дарвозабон Андрей Луневдан нималар кутяпсиз?

- Андрейнинг салоҳияти ва тажрибасини назарда тутиб, айтишим  мумкинки, мослашиш учун кўп вақт сарфламайди. Лунев оёқ билан ўйнашда ҳам чакки эмас, демак, бошқалар бунга тайёр туришлари керак. Муҳими, дарвозабон ўзини яхши ҳис қилмоқда, фақат ундан нима кутаётганимизни теран тушунса, бас. Ишончим комил, Андрей яхши ўйин намойиш этади.

- Режада потенциал трансферлар ҳам борми?

- Ҳозирда таркибда 29 нафар футболчи, жумладан, 3 нафар дарвозабон. Мен учун энг муҳими, уларнинг ишга муносабатлари. Футболда ҳаммасини аниқ режага солиш имконсиз, лекин мураббий сифатида яхлит тизим яратишни истайман, бу йўлда йигитлар билан баравар тер тўкаман. Гуруҳ ичида энергия чақнаши зарур, оддий айтганда, ҳар бир футболчи борини бериши, ўзини кўрсатиш учун имкониятга эга бўлишини билиши муҳим. Қувонтираётган томони, бизда борини бериб ўйнамайдиган футболчи йўқ. 

- Жамоа ичида қандай мулоқот руҳи ҳукмрон?

- Менимча, клубнинг ҳар бир вакили мулоқот бобида олдинга қадам ташлаши мумкин. Бу масалада ҳам анча ишладик, соғлом муҳитни тарғиб қилдик. Биринчи навбатда, ёш футболчиларга ўйин пайти ўзларини овоз билан ҳам ифодалашлари муҳимлигини англатмоқмиз. Албатта, ҳаммаси характерга боғлиқ, йигитлар шахсияти турлича, лекин ҳар доим очиқ мулоқотга киришиш мумкин. Ҳар ҳолда, футболчилардан ўз фикрларини айтиш ҳуқуқини тортиб олмоқчи эмасмиз.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 29.08.2022.
Ўқилди: 1149 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.