"Лион" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета "Вест Хэм"га ўтди. У клуб билан 5 йиллик шартнома имзолади, деб хабар беради лондонликлар сайти.
Шартномада келишувни яна бир мавсумга узайтириш варианти ҳам кўзда тутилган.
Олдинроқ келишув 50 миллион фунтни ташкил этиши хабар қилинганди.
24 ёшли бразилиялик ўтган мавсумда "Лион" сафида барча турнирларда 43 ўйинда 11 гол урди ва 7 голга ассистентлик қилди.