"ПСЖ" ҳужумчиси Мауро Икарди "Трабзонспор"дан таклиф олди. Бироқ 29 ёшли аргентиналик футболчи турк клуби вариантни рад этди, деб хабар беради RMC Sports.
Икарди "ПСЖ"ни тарк этишга тайёр, бироқ фақат Премьер-лига клубларидан тушган таклифларни кўриб чиқмоқчи.
Жорий мавсумда ҳужумчи парижликлар сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмади. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.













