Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Миржалол Қосимов: "Кубок ўйинини яқинда ўтказганимиз сабабли чарчоқ сезилди"

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлига 17-туридан ўрин олган "Сурхон"га қарши баҳсдан сўнг (2:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аввало барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Ватанимизнинг мустақиллик байрами билан чин юракдан табриклайман. Бугун ажойиб ва ҳужумкор футбол гувоҳига айландик. Ўйин қизиқарли ва вазиятларга бой ўтди. Ҳар иккала жамоада голли вазиятлар кўп бўлди. Агарда тезроқ учинчи голни киритганимизда, баҳсни хотиржам якунлардик.

Кубок ўйини яқинда ўтказганимиз сабабли бугун жамоамизда чарчоқ сезилди. Барибир футболни алдаб бўлмайди. Биз "Сурхон"га нисбатан бир кун кеч ўйин ўтказдик ва учрашув экстра таймларгача чўзилгани бугунги баҳсда футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсирини кўрсатди. Жамоа тўлиқ тикланишга улгурмаганди. Шу боис ҳам ўйинда тўлиқ назоратни ушлаш қийин бўлди. Лекин шунга қарамай жамоам бугун охиригача курашди. Футболчилар ўзларида куч топиб, кўплаб вазиятлар яратишди.

Муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. АГМК айнан мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнайди. Бу ўйин энди тарих. Биз эндиликда кубок доирасидаги "Андижон"га учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз", - деди Қосимов.

Манба: АГМК клуби матбуот хизмати
Киритилди: 06:08, 30.08.2022.
Ўқилди: 1154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.