"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Ганнибал Меджбри "Бирмингем"га ўтди, деб хабар беради клуб расмий сайти.
19 ёшли франциялик футболчи билан ижара шартномаси 2022/23 йилги мавсум охиригача амал қилади.
2021/22 йилги мавсумда Межбри "Манчестер Юнайтед" асосий жамоаси сафида Премьер-лигада 2 та ўйин ўтказди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Шунингдек, у ёшлар жамоаси сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.













