Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Диёр Имомхўжаев «Насаф» - «Локомотив» ўйинида белгиланмаган пенальти ва ишламай қолган ВАР ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Насаф» -  «Локомотив» ўйинидаги қуйидаги ҳолат учун пенальти қўйиш керак деб ҳисоблайдиганлар футболни кўришни кеча бошлаган бўлиши катта эҳтимол. Бу ерда ҳеч қандай пенальти йўқ.

ВАР масаласида эса техник муаммо бор, бу фақатгина ВАР видеосигналининг мониторга етиб келмаслиги билан боғлиқ. Қолган барча ҳолатда ВАР тўлиқ ишлаган. Футболчи ва мураббийларнинг гаплари ҳам ВАР томонидан аниқ-тиниқ ёзиб олинган. Бу Тартиб-интизом қўмитаси учун ас қотади.

Мониторга сигнал етиб келмаслиги сўнгги 15 дақиқада кузатилган. Агар бош ҳакам ВАР орқали кўриши шарт бўлган ҳолат қайд этилганида, такрорий лавҳалар Б режа бўйича унга планшет орқали тақдим этиларди, деб тушунтирди Ҳакамлар маркази. Унутмаслик керакки, бош ҳакам вазиятни 100 фоиз кўрган ва аниқ хулоса чиқарган бўлса, унда ВАР чақириғини рад қилиш ҳуқуқи мавжуд.

Шундай экан, кечаги фикримизда қоламиз. Ҳакам учрашувни жуда яхши бошқариб борди. Кетма-кет уч уй ўйинидан буён рақиб дарвозасига йўл топа олмаётган, кетма-кет тўрт ўйиндан буён уй ўйинида ғолиб чиқа олмаётган жамоа муаммони бошқа жойдан излаши керак. Агар ёрдам керак бўлса, фақатгина ҳакамлар эмас, қайси футболчи қайси жойда қандай ўйнагани, уларнинг статистикаси қандай ва маоши қанча каби саволларга жавоб топишга ёрдам бериб юборамиз. Ҳамма ўз иши учун жавоб бериши энг тўғри йўл. Футбол ҳакамлари 30 йил давомида ҳеч қачон ҳозиргидек шаффофроқ ва тозароқ ишламаган. Ва албатта хатолардан улар ҳам сиз-у биз каби кафолатланмаган.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 18:03, 30.08.2022.
Ўқилди: 5177 марта.
Фикрлар: 95 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.