"Тоттенхэм" ҳимоячиси Серхио Регилон Мадриднинг "Атлетико" клубига ўтди. Испания клуби 25 ёшли футболчини мавсум учун ижарага олди, дея хабар беради жамоа сайти.
Регилон "Реал Мадрид" битирувчиси, у 2020 йил сентябрь ойида "Тоттенхэм"га ўтганди. Регилонни мадридликлар 30 миллион еврога сотиб олди.
Ўтган мавсумда Регилон "шпорлар" сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.