Туриннинг “Ювентус” клуби собиқ президенти Жованни Коболи Криштиану Роналду билан боғлиқ вазиятга изоҳ бериб, унинг “Ювентус”га қайтиши ҳақида фикр билдирди. Унинг фикрича, португалиялик футболчи, афсуски, Европа футболида ўзини чарчатиб қўйган.
"Роналду ўзига хос характерга эга буюк чемпион. Кўриниб турибдики, у кийим алмаштириш хонасида қолганлар билан тил топишишда қийналмоқда.
У изоляция қилинган ва оиласи билан яшайди. Чемпионлар лигасисиз унга қийин бўлади, лекин у буни қабул қилиши керак.
Балки унинг Америка чемпионатида ўтиш вақти келгандир, улар ўша ерда унинг маош талабларини қондира оладилар ва у ҳали ҳам ўзи учун янги нарсаларни ютиб олиши мумкин", – дейди Коболи.