Ўзбекистон U18 терма жамоаси кеча Черногория U18 жамоаcига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Черногорияда бўлиб ўтган мазкур баҳсда Рауф Инилеев шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Вакилларимизнинг 2та голига Саидумархон Саиднуруллаев муаллифлик қилган бўлса, яна бир гол Мурод Комилов ҳисобига ёзилди. Рақиблар эса ягона жавоб тўпини пенальтидан киритишди. Барча голлар биринчи бўлимда урилди.
Ўзбекистон U18 терма жамоаси Черногорияга қарши яна бир баҳсни 1 сентябрь куни ўтказади ва шундан сўнг Венгрияга кўчиб ўтади. Жамоамиз 6 ва 8 сентябрь кунлари ушбу юрт ёшлар жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.
Ўртоқлик ўйини.
Черногория U18- Ўзбекистон U18 - 1:3 (1:3)
Голлар: Саидумархон Саиднуруллаев 12ʼ, 41ʼ, Мурод Комилов 14ʼ, Ненад Кривокавич (п) 34ʼ.
Ўзбекистон: Умар Рустамов, Абдулло Омоналиев (Мейирбек Ражабалиев 86), Муҳамадали Зоҳидов, Равшан Ҳайруллаев, Абдуазим Ортиқов (Шаҳзод Имамов 46), Саидумар Саиднуруаллаев, Мурод Комилов, Рўзимбой Файзуллаев (Абубакир Ражаббоев 84), Абдуғофур Ҳайдаров (Алишер Мўминов 60), Наримонжон Аҳмаджонов, Нурлан Ибрагимов.
1-сентябрь
Черногория — Ўзбекистон
6-сентябрь
Венгрия — Ўзбекистон
8-сентябрь
Венгрия — Ўзбекистон