Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Секуба Диатта: «Янгиер» сафида кўплаб голлар урмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансферлар даврида Про лига иштирокчилари ҳам ўз таркибларини сезирарли даражада кучайтиришди. Айримлари ҳатто, легионерлар хизматига таянди.

Ёзги трансферлар даврида Про лига иштирокчилари ҳам ўз таркибларини сезирарли даражада кучайтиришди. Айримлари ҳатто, легионерлар хизматига таянди. Жумладан, «Янгиер» клуби ҳам фурсатдан фойдаланиб, таркибини босниялик футболчи - Секуба Диатта билан кучайтирди. Келиб чиқиши сенегаллик бўлган Диатта мавсум якунига қадар «Янгиер» клуби шарафини ҳимоя қилади. Хўш, у Про лига аъзоси  сафига қай тариқа келиб қўшилди? Махсус мухбиримиз футболчи билан боғланиб, шу ва бошқа мавзуларда суҳбатлашди.

- Секуба, келинг, суҳбатимизни дебютингиздан бошласак. Илк таассуротлар қандай?

- Жамоага келиб қўшилганимга кўп вақт бўлгани йўқ. Аслида мен жамоадаги дебют учрашувимни «Бухоро»га қарши баҳсда ўтказишим керак эди. Бироқ ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар сабаб, ПФЛ томонидан майдонга тушишимга рухсат берилмади. Натижада, «Зомин» билан ўйиндагина имконият берилди. Учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонга тушдим. Биринчи ўйин учун ёмон эмас, ҳар ҳолда. Қийин баҳс ўтказдик ва якунда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Қолаверса, «Зомин» клуби ҳам турнир жадвалида қуйи ўринда бораётганига қарамай, бизга яхшигина қаршилик кўрсата олди.

- «Янгиер»га келиб қўшилишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Барчаси оддий. Агентлар алоқага чиққандим, Ўзбекис­тон Про лигасининг иштирокчиси - «Янгиер»дан таклиф тушганини айтишди. Барча шароитларни ўрганиб чиқиб, кейинчалик таклифга розилик бердим. Қолаверса, менга ишонч билдирган клуб раҳбари ва бош мураббийи билан ҳам суҳбатлашдим. Ҳаммаси мени тўлақонли қониқтирди ва келишув амал ошди.

- Қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Мавсум якунига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекдим. Агар барчаси яхши кечса, келишув муддати яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин. Ҳаммаси менинг мавсум якунига қадар жамоа либосида нечта тўп киритишимга боғлиқ десам янглишмаган бўламан.

- Мослашиш жараёни қандай кечмоқда?

- Барчаси ажойиб. Мослашиб кетишимга жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Улар менга тушунмаганларимни ўргатишмоқда. Тил борасида бироз муаммо бор, лекин жамоада инглиз тилида гаплашадиган футболчилар ҳам йўқ эмас.

- Сенегалда туғилгансиз, лекин Босния фуқаролигига эгасиз...

- Ҳа, шундай. Мен Сенегалда туғилганман. Футболчи бўлиш орзусида Европага йўл олмасам бўлмасди. Чунки ўша вақтда мамлакатимизда келажагингизни футболга боғламоқчи бўлсангиз, шароит яхши эмасди. Натижада, 16 ёшимдаёқ оиламни тарк этиб, Европага йўл олдим. Ҳамон Боснияда яшаб келяпман. Албатта, мамлакат фуқаролигини ҳам олганман.

- Фаолиятингиз давомида қайси жамоалар сафида тўп сургансиз?

- Фаолиятим давомида асосан Европа мамлакатларида ўйнадим. Дейлик, 19 ёшимда биринчи лига иштирокчиси билан профессионал шартнома имзоладим. Кейинчалик Босния Суперлигаси клубларида тўрт мавсум ўйнадим. Шу вақт оралиғида жамоа билан Европа лигаси саралаш баҳсида ҳам ўйнадим. Сўнгра Грецияга йўл олиб, 5 йилимни у ерда ўказдим. Орада бир йил Кипр қуйи лигасида ҳам ўйнаб кўрдим. Охирги йили Греция қуйи лигасида тўп суриб, сўнгра «Янгиер» клуби билан шартнома имзоладим.

- Сир бўлмаса, «Янгиер» сизга қанча маош таклиф қилди?

- Афсуски, буни айта олмайман. Чунки шартномада маошимни ошкор қилмаслик шарти мавжуд. Лекин шуни айта оламанки, маошим у қадар катта эмас, лекин мен Осиёда футбол ўйнашни анчадан бери орзу қилиб келардим. Ниҳоят, бу амалга ошди.

- Про лига доирасида неч­та гол уришни режалаштиргансиз?

- Нечта бўлишини мавсум якунида билиб оламиз. Лекин мақсадим, жамоа либосида кўпроқ гол уриш. Бош мураббий билан суҳбатлашганимда, у айнан шунга урғу берди. «Янгиер»да яхши футболчилар тўпланган, фақат гол уришда оқсашмоқда. Айнан шу камчиликни бартараф этиш учун раҳбарият мени таклиф қилди. Мен эса уларнинг ишончларини оқлаш учун боримни беришга тайёрман.

ИЗЗАТБЕК суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:59, 31.08.2022.
Ўқилди: 1224 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.