"Спартак" клуби ҳужумчиси Шамар Николсон фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириш имкониятига эга.
Инсайдер Жанлука ди Марционинг сўзларига кўра, "Салернитана" ямайкалик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. А Серия клуби Николсонни трансфер бозоридаги асосий номзодлардан бири деб ҳисобламоқда. Клубнинг шорт-листида украиналик Артём Довбик ва Кшиштоф Пёнтек ҳам бор. Рўйхатдаги футболчилардан бири жорий трансфер ойнасида "Салернитана" сафига қўшилади.
Россия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Николсон бешта учрашув ўтказди ва уларда гол урмади.