Кириш Регистрация
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна 2-2 Мальорка
07/03 19:00 Кальяри 1-2 Комо
07/03 20:15 Леванте 1-1 Жирона
07/03 22:00 Аталанта 2-2 Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано
09/03 00:45 Милан - Интер
09/03 01:00 Валенсия - Алавес

Дест "Барселона" раҳбариятига кетиш истагини билдирди

Баҳо:
+ | -

Сержиньо Дест "Барселона"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

21 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси инглиз клубига ўтишга тайёр, аммо келишувнинг муваффақияти бир қанча омилларга боғлиқ, деб хабар беради ESPN ўз манбаларига таяниб.

Дест Ла Лиганинг дастлабки уч турида "Барса" таркибида майдонга тушмади. Бош мураббий Хави футболчига янги клуб излашни маслаҳат берган.

Дастлаб, америкалик Каталония клубини тарк этишни истамаган, бироқ манбаларга кўра, уни "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги қизиқтирган.

"МЮ" бош мураббийи Эрик тен Хаг Дест билан "Аякс"да ишлаган ва уни ўз жамоасида бўлишини истайди. Бироқ Сержиньонинг трансфери Аарон Ван-Биссаканинг келажагига боғлиқ. 24 ёшли футболчига ёзда "Кристал Пэлас" ва "Вест Хэм" қизиқиш билдирганди, аммо у ҳозирча "Манчестер Юнайтед"да қолмоқда.

"Манчестер Юнайтед" воситачилар орқали "Барса"га Ван-Биссакани Дестага алмаштиришни таклиф қилди, аммо каталонияликларни бу вариант қизиқтирмади. Дестни қўлга киритиш учун "Юнайтед" 2020 йилда "Барса" "Аякс"га тўлаган миқдорни - тахминан 20 миллион евро тўлаши керак эди. Бироқ, "Барса"нинг Сержиньодан қутулиш истагини инобатга олган ҳолда, манбалар клуб молиявий талабларини камайтиришга ёки ҳатто Дест билан ижара шартномасини кўриб чиқишга тайёр бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Киритилди: 12:43, 31.08.2022.
Ўқилди: 4004 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.