"Рома" битта футболчи сотиб олди, иккитасини сотди.
Римликлар “Олимпиакос” ярим ҳимоячиси Мади Камарани мавсум охиригача ижарага олгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Жанлука Ди Марционинг маълумотига кўра, А Серия клуби Камаранинг ижараси учун 1,5 миллион тўлайди, сотиб олиш имконияти 11,5 миллион евро. Гвинея терма жамоаси футболчиси мавсумда 1,2 миллион евро ишлаб олади, агар хавбек сотиб олинса, маоши 1,7 миллионга кўтарилади.
Шунингдек, кеча "Рома" ярим ҳимоячиси Амаду Диавара "Андерлехт"га ўтди. Бельгия клуби бонусларни ҳисобга олган ҳолда 3 миллион евро тўлайди, римликлар эса келажакда қайта сотиш суммасининг 50% ҳуқуқини сақлаб қолади.
Бундан ташқари, “Рома” ҳимоячиси Риккардо Калафьори “Базель”га кўчиб ўтди. 20 ёшли футболчи учун "бўрилар" 1,5 миллион евро, бонуслар олади ва келажакда қайта сотиш суммасининг 40% ҳуқуқини сақлаб қолади.













