"Манчестер Юнайтед" "Аякс"дан ҳужумчи Антони трансферини якунлади.
Инглиз клуби матбуот хизмати 22 ёшли футболчи билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолагани ҳақида хабар берди. Унда шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд.
30 август куни “Аякс” Антони “Манчестер Юнайтед”га 100 миллион евро эвазига ўтганини эълон қилди. Амстердамликлар 95 миллионини кафолатланган тўловлар, яна 5 миллионини бонус сифатида олади.
Антони жорий мавсумда "Аякс" сафида барча турнирларда 3 та ўйинда 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.