Кириш Регистрация

Расман! Аканжи "Манчестер Сити" футболчисига айланди (фото)

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" расмий сайти орқали Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Мануэль Аканжи билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

27 ёшли швейцарияликнинг трансфери бўйича битим суммаси 17,5 миллион еврони ташкил қилган. Шартнома муддати 2027 йилгача ҳисобланган.

Аканжи 2018 йилнинг январидан бери Дортмунднинг "Боруссия"сида ўйнаб келаётган эди. Немис клуби таркибида ҳимоячи 2019 йилги Германия Суперкубоги ва 2020/21 йилги мамлакат кубогини қўлга киритди.

Ўтган мавсумда футболчи "Боруссия" сафида 36 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:47, 01.09.2022.
Ўқилди: 1918 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.