Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ўзбекистон кубоги. “Навбаҳор” - “Пахтакор”. Превью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади.

Мамлакатимизнинг энг совриндор клублари қаторидан жой олган ва Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган мазкур жамоаларнинг Ўзбекистон кубоги тарихидаги натижаларига назар соладиган бўлсак, “Навбаҳор” биллур совринни 3 марта – 1992, 1995 ва 1998 йилларда қўлга киритган ҳамда 1993 йили финал иштирокчисига айланиб, ҳал қилувчи баҳсда айнан бўлажак рақиб “Пахтакор”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган.

“Пахтакор” эса Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш бўйича рекордчи ҳисобланади. “Шерлар” 13 марта (!) биллур соврин соҳибига айланишган. Пойтахтликлар 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2011, 2019 ҳамда 2020 йилларда Ўзбекистон кубогини бошлари узра кўтаришган.

Шунингдек, “Пахтакор” 1996, 2008, 2018 ва 2021 йилларда Ўзбекистон кубогининг финалида иштирок этиб, рақибларига имкониятни бой берган.

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари Ўзбекистон кубоги доирасидаги баҳсларда ўзаро 10 марта рўбарў келишган.

Ушбу ўйинларнинг 1 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, 3 беллашувда дуранг қайд этилган ва 6 та баҳсда “Пахтакор” зафар қучган. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам тошкентликлар тарафида – 24 – 11.

Мазкур жамоаларнинг Ўзбекистон кубоги доирасидаги барча учрашувлари натижалари:

1993 йил. Финал

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 0:3

1998 йил. Ярим финал

“Пахтакор” – “Навбаҳор” – 1:1

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 2:0

2005 йил. Ярим финал

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 4:4

“Пахтакор” – “Навбаҳор” – 3:1

2008 йил. 1/8 финал

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 1:2

“Пахтакор” – “Навбаҳор” – 5:0

2009 йил. 1/8 финал

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 0:3

2012 йил. 1/8 финал

“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 1:2

“Пахтакор” – “Навбаҳор” – 1:1

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви 2 сентябрь куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 20:00 да старт олади.

Киритилди: 20:04, 01.09.2022.
Ўқилди: 3096 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик