"Фенербахче" бошқарув аъзоси Селахаттин Баки СЭ мухбири билан суҳбатда "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Истанбул клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
"Бу мен охирги пайтларда эшитган энг катта ёлғон", деди Баки.
- Демак, сизда қизиқиш ҳам йўқ эди?
— Мен аллақачон саволингизга жавоб бердим.
Аввалроқ Туркиянинг "Ajnasspor" сайти клублар 37 ёшли португалияликнинг трансфери бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берганди.
Жорий мавсумда Роналду манкунианликлар сафида 4та ўйинда иштирок этди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Англияда ёзги трансфер ойнаси 1 сентябрдан 2 сентябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 03.00да ёпилади. Туркияда эса 8 сентябргача очиқ бўлади.













