Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Артур: "Ишончим комилки бу тўғри танлов. Менинг бу ердалигим тушга ўхшайди"

Баҳо:
+ | -

Артур "Ювентус"дан "Ливерпул"га ўтганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ярим ҳимоячи трансфер ойнасининг сўнгги кунида сотиб олиш опцияси билан Юрген Клопп жамоасига ижара асосида ўтди.

“Мен бу ерда бўлганимдан ва жаҳон футболи учун жуда муҳим бўлган шундай логотипга эга ажойиб формани кийганимдан жуда хурсандман. Бу туш.

- Келажагингиз ҳақида кўп гапирилди. Нега "Ливерпул"га ўтдингиз?

- Кўп гаплашдик, фикр ва қарашларимиз бир-бирига тўғри келди. Ишончим комилки, бу тўғри танлов бўлган. Мен жуда хурсандман ва ғайратлиман. Майдонда орзуларимни рўёбга чиқаришда давом этмоқчиман. "Ливерпул"да ўйнаганимда боримни бераман.

- Илгари катта клубларда ўйнагансиз, энди яна топ-клубга ўтдингиз. Ҳозир сизни нима илҳомлантиради?

- “Ливерпул”нинг ажойиб тарихи бор. “Ливерпул”га қарши ўйнаганман. Мен бу стадион майдонига кириш қандай эканлигини биламан. Ўшанда мен "Ливерпуль" жамоасига қарши ўйнаган рақиб таркибида ўйнаганман, аммо ҳозир "Ливерпуль" такибидаман, шунинг учун мен жуда ҳаяжондаман. Бу ажойиб мураббий ва ажойиб футболчиларга эга топ-клуб. Юқорида айтганимдек, бу ерда бўлиш - бу орзу.

- Премьер-лига ўзингизга мос келади деб ўйлаганмисиз?

- Мен ҳар доим ўзимни инглиз клубида синаб кўришни хоҳлаганман. Менимча, Премьер-лига дунёнинг энг яхши лигаси. Мен доим шу ерда ўйнашни хоҳлаганман”, - деди Артур.

Киритилди: 15:10, 02.09.2022.
Ўқилди: 1332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.