Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов “Урал”га кўчиб ўтди, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Футболчи эртага жамоага келиб қўшилади ва у билан 5-сентябрь, душанбадан машғулотларни бошлайди.
2 сентябрь куни “Спартак” 21 ёшли Ўрунов билан шартномани бекор қилганини эълон қилди. Ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисидаги қарор ўзаро келишув асосида қабул қилинди.
Ўзбекистонлик футболчи 2020-йилда “қизил-оқлар” сафида 9та ўйин ўтказиб, 1та гол урган. Шундан сўнг у "Уфа"да ижара асосида ўйнади.