Александр Кокорин фаолиятидаги янги босқични муваффақиятли бошлади. Футболчи "Арис" клубига "Олимпиакос"ни мағлуб этишга ёрдам берди.
Кокорин иккинчи бўлимда майдонга тушди. Россиялик футболчи бешинчи голга ассистентлик қилди. Натижада Кокорин клуби "Олимпиакос"ни мағлуб этди - 5:0.
Россиялик футболчи “Арис” сафида 2023 йилгача тўп тепади. Ижарага олинган Кокориннинг "Фиорентина" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.