УЕФА Чемпионлар лигасининг қуръаси ҳар йили бизга ажойиб тўқнашувларни тақдим этади. Бу йили ҳам албатта, кўпчилик "ўлим гуруҳи" ҳақида бир ҳил фикрда. Демак, қуйида биз сўнгги ўн йилликдаги "ўлим гуруҳ"лари билан сизларни таништирамиз.
2011/2012 йилги мавсум - А гуруҳи
"Бавария" ўша мавсумда "Наполи", "Манчестер Сити" ва "Вильяреал"га қарши ўйинларда 13 очко тўплаган ҳолда "ўлим гуруҳи"да ғолиб чиқди. Шунингдек, ўша йили инглизлар 10 очко билан Европа лигасига йўл олишган эди.
2012/2013 йилги мавсум - D гуруҳи
Бир йил ўтиб, "Манчестер Сити" яна "ўлим гуруҳи"га тушиб қолди ва у ерда атиги уч очко тўплашга муваффақ бўлди. Биринчи ўринни Дортмунднинг "Боруссия"си (14 очко), иккинчи ўринни "Реал Мадрид" (11 очко), учинчи ўринни "Аякс" (4 очко) эгаллаган эди.
2013/2014 йилги мавсум - F гуруҳи
Орадан бир йил ўтиб, "Боруссия" яна "ўлим гуруҳи"дан жой олди ва яна зафар қучди. Шу билан бирга, "Дортмунд", "Наполи" ва "Арсенал" 12 очкодан жамғарган бўлса, қўшимча кўрсаткичларга кўра, "канонирлар" Европа лигасига тушиб кетган эди.
2014/2015 йилги мавсум - E гуруҳи
Плей-офф учун курашда "Бавария", “Манчестер Сити”, "Рома" ва Москванинг ЦСКА жамоалари тўқнаш келишди. Мюнхен фаворит унвонини оқлади ва 15 очко билан гуруҳда ғолиб чиқди, "Сити" иккинчи ўриндан жой олди, "Рома" эса Европа лигаси учун курашда ғалаба қозонди.
2018/2019-мавсум - С гуруҳи
"ПСЖ", "Ливерпуль" ва "Наполи" Плей-оффда бор-йўғи иккита ўрин учун кураш олиб боришди, у ерда парижликлар ва скаузерлар гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлишди (қўшимча кўрсаткичлар бўйича). Гуруҳ аутсайдери "Црвена Звезда" бўлди.
2021/2022-мавсум - B гуруҳи
Ўтган мавсумда "Атлетико Мадрид", "Ливерпуль", "Порту" ва "Милан" Плей-оффга чиқиш учун ўзаро кураш олиб боришди. "Ливерпуль" рақиблар қаршилигини сезмай, олтита ўйинда ҳам зафар қучди.
2022/2023-мавсум - С гуруҳи
Қура натижасига кўра, "Бавария", "Барселона" ва "Интер" бир гуруҳдан жой олишди – олдинги 2 ўрин учун кураш жиддий кечади. "Виктория" 3-ўрин учун ҳам кураша олмаса керак, аммо 2-ўрин номини аниқлаб бериш қайсидир маънода уларга тегишли.
М.Пардабоев тайёрлади.