Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Насаф» ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ҳа, азиз мухлислар биз шунақа кунларга қолиб кетдик. Жамоамиз чемпионатимизнинг деярли асосий аутсайдеридан бирига мағлубиятга учраса-я!? Қизиқ, жуда қизиқ. Йўқ, тўхтанг, шошманг, бу қизиқарли эмас, бу аниқлашув.

Тўғрида, бу жамоамиздан охирги тўрт турда нималарни кутсак бўлар эди? Клубимизнинг мураббийлар штаби мағлубиятга ўрганиб қолишган, уларнинг учовлари ҳам Галиулин, Маматказин ва Тошев ўзларининг эски клубларида ҳеч нимага эриша олишмаган, ҳатто ўртамиёна клубларда ишлаган деб ҳам бўлмайди, улар яққол аутсайдерларда иш олиб боришган, шу боис ўзимизнинг ҳозирги «Насафимиз»дан олий мақсадни бу штаб билан кутиш мантиқга тўғри келмайди, аммо бу мантиқни фақат биз, яъни клуб мухлислари кўрмоқда, раҳбарларимиз эса негадир жим, балки кўрамиз, уларнинг ҳам ўз режалари бордир, кутиб ўтиришгандир, балки, ким билади дейсиз.

Эътибор беринга, жамоамиз бу штаб (ТОШЕВ Маматказин Галиулин) билан оҳирги 4 ўйиннинг 3 тасини ғалабасиз ўтказди, Бердиевимизнинг «Насаф»и эса нақд 8 ўйинда мағлубият нима эканлигини билмади, билгиси ҳам келмаётган эди, билмас эди ҳам! Қизиқ а? Қизиқ, жуда қизиқ! Лекин биз нега бу икки мураббийларни солиштираяпмиз? Натижаларга қараганда Гвардиола ва Тошевни солиштирганга ўхшамаяпмизми?

Хуллас, бизга «Насаф» керак Насаф! Илтимос, «Насаф»имизни қайтариб беринг!

Ўзи бу йил «Насаф»имиз мухлис йиғиш бўйича бутун бир тарихий антирекордни ўрнатишга яқин турибди, қизиқ, буни фақат биз биламиз шекилли-а? Нега раҳбарият бунга панжа орасидан қарамоқда? Тушунарсиз...

Бу таркиб ҳозирги кунда Ўзбекистонда энг кучли коллектив эканлиги сир эмас, аммо қани ўша таркиб!? Қани бизнинг ёқимтойларимиз? Отақўзиев, Шомуродов, Жиямуродов... қани улар-а қани?

Бугунги ўйиндаги таркибни кўриб лол бўлганим рост, чунки Тошев асосий таркибга жамоамизга ҳали бери мослаша олмаган Раимқуловни қўйибди, «Бухоро» ҳужум чизиғи анча тезкор лекин уларга қарши Тошев айнан «ОҒИР» ҳимоячи қўйди, устига-устак Раимқулов нечталаб ўйин кўринмай айнан шу ўйинда тушиб қолди ва голни ҳам жамоамиз айнан тезкор қарши ҳужумдан ўтказиб юборди, қизиқа? Қизиқ, жуда қизиқ.

Энди раҳбариятдан аниқ ва тиниқ жавоб кутамиз, чунки биламизки ҳозир Тошев матбуот анжуманида сақич чайнаганча майда жавоб беришини ўз қулоғимиз билан эшитганмиз.

Илтимос «Насаф»имизни қайтариб беринглар, илтимос!!!

Афсуски, бизнинг севимли жамоамиз Усмон Тошев қўлида таназзулга йўл тутди. Яна қанча мухлисларни сабрини синаб кўрмоқчисиз! Балки ниҳоят энди клуб раҳбарлари жамоамиз мухлисларига бу тўғрида изоҳ берар?

"Бухоро" (Бухоро) - "Насаф" (Қарши) 1:0 (0:0)
Гол: Воҳид Шодиев 53, - 1:0.

"Бухоро": 35. Юрий Цой, 3.Бобиржон Омонов,5. Гиорги Квесиешвили, 7.Азизбек Муратов, 8.Жасур Ҳасанов, 9. Олександр Тарасенко, 14. Воҳид Шодиев,17. Отабек Нарзуллаев, 19.Шахзод Сулейманов, 21.Михаил Какаладзе,24. Асқар Муҳиддинов.

"Насаф": 42. Муроджон Зуҳуров, 3. Шавкат Райимқулов,( 10.Кенжа Тўраев ) 4.Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 17. Артур Геворкян, 18.Фозил Мусаев, 19.Иван Бошкович, 20. Эркин Бойдуллаев, 27. Илҳом Юнусов, 33. Шуҳратбек Мирҳолдиршоев,(10.Илҳом Шомуродов ) 34. Боян Малишич.

Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий).
Ён қанот ҳакамлари: Холмат Мирзааҳмедов (Тош.вил.), Андрей Снетков (Тош.вил.),
Захира ҳаками: С.Ивлев (Навоий).
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).

Огоҳлантириш: Ж.Ҳасанов 60.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 22:36, 26.06.2012.
Ўқилди: 4850 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.