«Арсенал»нинг ғалабаларини камситмаган ҳолда, шуни айтиш мумкинки, бугунги ўйин жамоа учун илк ҳақиқий синов бўлади.
Биринчидан. Тақвим «Арсенал» учун қулай эди. «Фулҳэм» ва «Борнмут» - лига дебютантлари. «Лестер» ва «Астон Вилла» - энг ёмон старт олган ва мураббийи истеъфо ёқасида турган жамоалар. «Кристал Пэлас»да муаммо йўқ, лекин Виейра ҳам 1-турда «Арсенал» учун энг қулай тактика билан майдонга тушганди.
Иккинчидан. Катта эҳтимол билан «Манчестер Юнайтед» бугунги ўйинга «Ливерпуль» билан ўйиндаги каби тактика ва режа билан ўйнайди. Рақиб прессингини узун паслар билан кесиш, тезкор ҳужумлар, майдон марказида ўта фаол босим. Айнан шу услуб «Арсенал» учун ҳам ноқулай шароит туғдиради.
Учинчидан. «Арсенал» таркибида муаммолар бор. Зинченко, Эдегор, Рамсдейлларнинг майдонга тушиши сўроқ остида, Парти ўйнамайди. Яъни Артета энг қийин синовга ички муаммолар билан ҳам етиб келмоқда - бундай шартларда у шогирдларини қандай тайёрлай олиши ҳамма учун қизиқ.
Қаҳрамон Асланов.