"Милан" раҳбарияти португалиялик ҳужумчи Рафаэль Леау билан ҳамкорликни узайтиришдан манфаатдор. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
Манбага кўра, "россонерилар" 23 ёшли футболчига 2027 йилнинг ўрталарига қадар меҳнат шартномаси таклиф қилади.
Музокаралар сабаби Рафаэлга Лондоннинг "Челси"си томонидан қизиқиш бўлган. "Аристократлар" ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилишди.
Италия А сериясининг янги мавсумида Леау бешта ўйинда қатнашиб, учта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.