"Челси" ҳужумчиси Армандо Броя асосий таркиб учун курашда ўзига бўлган ишончни сақлаб қолиш ниятида эканини айтди.
Эслатиб ўтамиз, албаниялик ҳужумчи яқинда "кўклар" билан 2028 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолади.
“Ҳаммангиз миш-мишларни кўрдингиз, лекин охирида мен шу ерда қолдим. Мен бу ажойиб клубда ўйнаганимдан жуда фахрланаман. Асосий таркибдаги жой? Мен ҳар доим ўзига ишонган йигит бўлганман. Бу ишончни келажакка сақлаб қолиш жуда муҳим” - деди Броя.
Броя ўтган мавсумда "Саутгемптон" сафида ижара асосида 6 та гол урди. Бу ёзда футболчи "Вест Хэм"га ўтиши мумкин эди, аммо келишув амалга ошмади.