"Илтимос, Усмонни танқид қилманг", деди Хави 2022 йил февраль ойида "Наполи"га қарши ўйиндан сўнг. "Мухлислар ғазабланганини тушунаман, лекин трансфер ойнаси ёпилди."
Ҳозир ишониш қийин, аммо олти ой олдин «Барселона» Дембеледан қутулмоқчи эди. Усмоннинг доимий жароҳатлари ва нопрофессионаллиги ҳаммага таъсир қилди ва унинг маоши ҳам кўп эди. Маrсанинг ёзишича, февраль ойи бошида клуб Дембелега шартномани муддатидан олдин бекор қилиб, эркин агент бўлишни таклиф қилган, у рад этган ва шундан сўнг, унинг ҳеч бўлмаганда бир марта "Барса" футболкасида майдонга тушиш имконияти ҳам кам эди.
"Дембеле бир неча бор энг чиройли бўлмаган вазиятларга тушиб қолган", - дейди клуб президенти Жоан Лапорта. Жароҳатлари кўп бўлгани учун унга мослашиш қийин эди. Унга катта маблағ йўналтирилди, шунинг учун биз у "Барселона"да кўп йилларини ўтказишига умид қилгандик. Ҳаммамизнинг ҳафсаламиз пир бўлди”.
Дембеленинг характерига оид саволлар "Боруссия"дан трансфер пайтида ҳам, ҳеч ким билан хайрлашмай, клуб вакилларининг хабарларига жавоб бермай Дортмундни шунчаки тарк этганида пайдо бўла бошлади. Шунингдек, у Дортмунддаги ижарага олган уйини ҳам ёмон ахволда ташлаб кетган эди(бунинг учун у уй эгасига 10 минг евро тўлаган).
Каталонияда Усмон мунтазам равишда машғулотларга кечикиб, юз минглаб евро жарималарни тўлади ва кечгача дўстлари билан видеоўйинлар ўйнаб, фаст-фуд истеъмол қилишни давом эттирди.
“Дембеле футбол кунига 24 соат эканлигини тушуниши керак. Улар абадий яшашлари керак. Жамоада яширин Whatsapp суҳбат гуруҳи мавжуд. У ерда биз стадионда, машғулотда ёки тадбирда бўлишингиз керак бўлган вақтни муҳокама қиламиз. Дембеле эса бундан ҳабардор бўлса-да ҳар доим кечикарди". Жерар Пике Усмонжон ҳақида шундай деган эди.
Машғулотлардаги навбатдаги кечикишдан сўнг, миш-мишларга кўра, Месси ва Суарес шунчалик ғазабланганки, улар Вальвердени Дембелени захирада қолдиришга кўндиришган. Ҳаммаси бефойда – Усмон нима бўлганини тушунмаганга ўхшарди.
"Барса" шифокорлари Дембелега мушак массасини ошириши учун махсус парҳез ишлаб чиқишган. Улар Неймар учун ҳам шундай қилишганди. Аммо бразилияликдан фарқли ўлароқ, Усмон бунга умуман амал қилмади - у фаст-фуд истеъмол қилди, кам ухлади ва натижада ошқозон оғриғи туфайли кўпинча машғулотларни муддатидан олдин тугатди. Дембеле устидан назорат ўрнатиш учун "Барса" унга шахсий ошпаз ёллади. Усмон нима қилди? У дарҳол ишдан ошпазни ишдан бўшатди.
“Усмон яхши йигит, лекин у ҳаётини бошқара олмайди. У амакиси ва унга бирор нарса айтишдан қўрқадиган энг яхши дўсти билан яшайди. Унинг спиртли ичимлик ичганини кўрмаганман, лекин у режалаштирилган дам олиш вақтларига умуман амал қилмайди. Унда профессионалларга керак бўлган режим йўқ, - дейди ишдан бўшатилган ошпаз.
Энг ёрқин мисол 2018 йил ноябрь ойида содир бўлди. Дембеле машғулотларга умуман келмаган ва клуб вакилининг қўнғироғига у тугаганидан ярим соат ўтиб жавоб берган ва уйқусираб ўзини яхши ҳис қилмаётганини айтган. Усмоннинг уйига келган "Барса" вакили атрофга сочилиб кетган бир-қанча пицца қутиларини топди. Натижада Дембеле Каталонияда 5 йил давомида бир неча ўнлаб жароҳатлар олди.
Шу асосда Дембеле 2022 йил қишига клуб билан шартномаси тугашига бир неча ой қолганида яқинлашаётган эди. Уни ақл бовар қилмайдиган пулга сотишнинг иложи йўқ эди.
Дембеле тезроқ эркин агент сифатида жамоани тарк этса, ҳамма хурсанд бўларди шекилли, унинг 120 миллионлик трансфери ҳақидаги ҳикоя эса тезда ўтмишга айланди. Миш-мишларга кўра, Хавига ҳатто французни олти ой давомида қайдномадан четда қолдириш ва унинг шартномаси 2022 йилнинг ёзида тугашини кутиш таклиф қилинган. Аммо мураббий ўз позицияси билан чинакам донолик кўрсатди - Дембелега ишонч билдирди
Ва бир неча ҳафта ичида мўъжиза юз берди - Дембеле рақибларини "яксон" қила бошлади. Ла Лиганинг қолган 15 учрашувида у атиги 1 та гол урди, аммо 11 та голли узатмани амалга ошириб, Испания чемпионатидаги энг яхши ассистентга айланди. Лекин кўзимни ҳатто рақамлар эмас, балки Усмоннинг ишончли ўйини - у майдонда мувозанатли қарорлар қабул қилди, керакли дақиқаларда ўзига хос дриблингини намойиш қилди ва жарима майдончасида янада самарали ўйин кўрсатди.
Хави французни мақташдан чарчамади ва ҳатто дам олиш кунида ҳам машғулотларга келгани учун уни бошқа футболчиларга ўрнак қилиб кўрсатди! Ачинарли воқеадан сўнг, Усмон шартномани ёмонлашган шартларда узайтиришга рози бўлди ва "Мен жамоадан ва мураббийдан жуда мамнунман ва бу клуб учун боримни бераман", деди.
“Ноябрдан бери мен Дембелени танимайман. Усмон мени жуда хурсанд қилади”, - дея жавоб қайтарди Хави.
Янги мавсумда Дембеле жамоа этакчиларидан бири ролини йўлга қўйди - учта бошланғич таркибда майдонга тушди, бир гол ва иккита голли узатмани амалга оширди. У ниҳоят ўзининг салоҳиятини рўёбга чиқара бошлаганга ўхшайди. Аммо Усмоннинг ҳаётидаги профессионаллик калитини ким ёки нима ёқди? Бунинг бир қанча сабаблари бор.
Биринчи сабаб - бу ишонч. Месси кетганидан сўнг "Барселона"да урғу ўзгарди ва ҳужум чизиғидаги ўйинчилар маневр қилиш учун кўпроқ жой олди. Дембеле навбатдаги жароҳати туфайли мавсумнинг биринчи учдан бир қисмини ўтказиб юборди, аммо ноябрда келган Хави тезда Усмонни назоратга олди. У унга босим ўтказмади - аксинча, у кўп гапирди, нуансларни ва унинг схемасидаги ролини тушунтирди. Шартнома узайтирилиши билан боғлиқ танқидий дақиқаларда ҳам мураббий франциялик футболчи билан оталарча гаплашиб, унга клуб позициясини келтирди. Дембеле "Барселона"даги фаолиятида биринчи марта мураббий унга чин дилдан ишонишини ва унга имконият беришга тайёрлигини кўрди. Усмон эса мотивацияни максимал даражада буриш орқали қайтарди.
Иккинчи сабаб - алоқа. Июль ойида Mundo Deportivo нашри Дембеленинг жамоадаги хатти-ҳаракатлари ўзгаргани ҳақида мақола ёзган эди. У кўп ҳазил қила бошлади, шериклар билан мулоқот қилди ва ўзига ишончни ҳис қилди. Бундан икки йил олдин у жамоада фақат ҳамюрти Гризманн билан гаплашган. 2022 йилнинг қишида келиб, улар билан "Боруссия"да йўлларини кесиб ўтган Пер-Эмерик Обамеянг Усмонга катта ёрдам берди – у ёш французнинг катта ўртоғи ва дўстига айланди ва ундан ҳам кўпроқ ўзини жамоанинг муҳим қисми сифатида ҳис қилишига ёрдам берди.
“У менинг кичик укам. Биз "Барса"даги биринчи кунданоқ кўп вақтимизни бирга ўтказдик. Обамеянг Дембеле ҳақида шундай деган эди.
Учинчи сабаб - шикастланишнинг олдини олиш. Хави "Барселона"нинг бутун тиббиёт ходимларини янгилади ва ўз одамларини олиб келди. Дембеле учун улар махсус машғулот ва овқатланиш дастурини ишлаб чиқдилар, у ҳозир астойдил амал қилмоқда. Усмоннинг ўйини дриблинг ва силкинишга асосланган, шунинг учун у ўзининг энг яхши томонларини кўрсатиши учун яхши формада бўлиши муҳим. Энди бу масала имкон қадар жиддий қабул қилинмоқда.
"Мен майдонда кўп меҳнат қилишни ва бор кучимни беришни хоҳлайман, лекин тўғрисини айтсам, 2017 йилдан бери мен жуда заифман", - деб тан олди Дембеле. Энди жисмонан ўзгардим ва ўйинларга кўпроқ тайёрман.
Хўш, тўртинчи сабаб. Гарчи бу испан матбуотининг кўпроқ миш-мишлари ва тахминлари. Дембеле 2021 йилнинг декабрида турмуш қурди. Марокашлик Рима Эбдуш Усмонни ҳаётини қайтадан биринчи ўринга қўйишга мажбур қилди.
Афтидан, яқин келажакда биз замонамизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бирининг иқтидори қандай намоён бўлаётганига ниҳоят гувоҳ бўламиз. Лапортанинг эса Дембеле қобилият бобида Мбаппедан қолишмайди, деган сўзлари эса энди мутлақо сафсатадек эшитилмайди.
Миржалол Пардабоев таржимаси.