Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) президенти Александр Чеферин 2030 йилги жаҳон чемпионати Испания ва Португалияда ўтказилиши кераклигини айтди.
“Ишончим комилки, 2030 йилги жаҳон чемпионати Испания ва Португалияда бўлиб ўтади. Бу дастур ғолиб бўлди ва биз футболга иштиёқли, жонли ва нафас оладиган ҳамда яхши инфратузилмага эга бўлган икки мамлакатга ёрдам бериш учун қўлимиздан келганини қиламиз”, — дея Чеферин сўзларини келтиради Reuters.
Испания ва Португалия 2022 йил июнь ойида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини ўтказиш учун қўшма ариза топширди.
Аввалроқ, Аргентина, Уругвай, Парагвай ва Чили ҳам турнирни ҳамкорликда ўтказишга қизиқиш билдиргани ҳақида маълумот берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 Қатарда бўлиб ўтади, 2026 йилги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
Испания бир марта жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган, 1982 йилда. Португалия 2004 йилда Европа чемпионати ўйинларига мезбонлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Испания ва Португалия 2018 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун қўшма ариза топширган, аммо кейин Россия мусобақага мезбонлик қилганди.