"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар лигаси доирасида "Севилья"га қарши ўйинда ҳисобни очди.
Ўйиннинг 20-дақиқасида норвегиялик форвард ярим ҳимоячи Кевин де Брюйне узатмасини голга айлантирди.
22 ёшли ҳужумчи учун бу мавсумдаги 8 ўйиндаги 11-гол бўлди. 31 ёшли бельгиялик футболчи шунча ўйинда беш бор ассистентлик қилди.