Томас Тухелнинг "Челси"дан четлатилишига унинг Криштиану Роналдуга нисбатан позицияси сабаб бўлган.
The Telegraph нашрининг ёзишича, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"дан эҳтимолий трансфери муҳокама қилинар экан, Тухель ва клуб хўжайини Тодд Боэлининг қарашлари қанчалик фарқ қилиши аниқ бўлди.
Боэли Тухелнинг Роналду билан шартнома имзолаш таклифини қатъиян рад этганидан қониқмади. Немис нега португалияликни жамоада кўришни истамаганини тушунтириши кераклигидан ғазабланди.
Қолаверса, Тухель трансфер ойнаси вақтида клуб унга юклаган қўшимча масъулиятни ёқтирмаслигини аниқ айтди. "Челси"нинг эгалари Боэли ва Клерлейк мураббийга трансфер қарорларини қабул қилишда кўпроқ эркинлик беришди.
Петр Чех клубни тарк этгач, Тухелнинг ҳафсаласи пир бўлди ва шанба куни мураббий "Челси" раҳбарларига спорт директорини танлашда иштирок этмаслигини айтди.
Аввалроқ Тухелнинг "Челси"дан четлатилишига жамоанинг натижалари сабаб бўлмагани маълум бўлганди.