Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн “Порту”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди.
Ҳужумчи иккинчи бўлимга қўшиб берилган 11-дақиқада бурчак тўпидан сўнг боши билан зарба бериб гол урди. Мадридликлар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Гризманн мавсумнинг бешта ўйинида учта гол урди. У ҳар доимгидек 60-дақиқадан сўнг майдонга тушмоқда.