"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Пол Мерсоннинг фикрича, "Челси"ни франциялик мураббий Зинедин Зидан бошқариши керак.
"Челси"га мос келадиган ягона мураббий - Зинедин Зидан. У афсона. У ажойиб футболчи эди, кейин эса "Реал"да яхши ишлади. Унга беш йил давомида бир жойда ишлаш қизиқ эмас, Зизу ҳамма нарсага бирданига эришмоқчи”, - деди Мерсон Sky Sports билан суҳбатда.
Тухель кеча, 7 сентябр куни "Челси"ни тарк этди. АПЛнинг 6 туридан сўнг “Челси” 10 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида “кўклар” Загребнинг “Динамо”сига имкониятни бой берди (0:1).