Оила энг муҳими!
Роберт Левандовски "Барселона" футболчиси сифатида Чемпионлар Лигасидаги дебютида хет-трик қайд этиб, мухлисларни яна бир бор лол қолдирди.
Польшалик ҳужумчи 34-дақиқада гол уриб, Каталония клуби сафида турнирдаги илк голини киритди. Иккинчи гол биринчи бўлимнинг қўшиб берилган вақтида яқин масофадан бош билан берилган зарба натижасида киритилди. Левандовски 67-дақиқада жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаб, ўзининг хет-трикини нишонлади.
Бундай чиқишдан сўнг, "Камп Ноу"даги мухлислар польшалик ҳужумчининг кўкрагига муштини урган машҳур гол нишонлашини кўришди. Левандовски бу ишора 2019 йилда йилда қандай пайдо бўлганини айтиб берди.
“Гол нишонлаш услубим қизим билан боғлиқ. Тафсилотларга ортиқча тўхталмоқчи эмасман, бу бироз сир! Мен оилам мени доим қўллаб-қувватлашини кўрсатмоқчиман, чунки бу менинг карьерамда кўп ёрдам берган."
Шу билан бирга, у гол урилгандан кейин бошдан кечирган ҳиссиётини тушунтирди:
“Сен гол урганинг ва 80 000 мухлис сени олқишлагани - ўзгача туйғу. Ҳар бир футболчи ҳаёти давомида камида бир марта бу туйғуни ҳис қилиб кўришини истардим", - дея қўшимча қилган Левандовски.