Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Поттер "Челси"да қанча маош ишлаб олиши маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Челси” клубини қабул қилиб олган 47 ёшли британиялик мутахассис Грэм Поттер янги клубида муҳим шартномага эришди, деб хабар бермоқда The Telegraph.

Манбага кўра, умумий ҳисобда "аристократлар" билан 5 йиллик шартномаси давомида Поттер 69 миллион евро ишлаб олади. Унинг йиллик маоши тахминан 13,8 миллион еврони ташкил қилади. Айни вақтда мутахассисни қўлга киритиш учун "Челси" Поттернинг собиқ жамоаси "Брайтон"га 17,2 миллион евро миқдорида товон пули тўлаган. Маълум қилинишича, Грэм глобал обрўга эга бўлган муносиб спорт директорини излаш билан шуғулланади ва янги спорт директор билан 2022 йилги жаҳон чемпионатигача шартнома имзоланади.

Поттер "Брайтон"ни 2019 йилнинг май ойидан бери бошқариб келмоқда. Унинг фаолияти давомида "Брайтон" Англия чемпионатида 16, 15 ва 9-ўринларни эгаллаган, Англия ва Лига кубокларида эса 1/8 финалдан нарига ўта олмади.

Киритилди: 10:36, 09.09.2022.
Ўқилди: 2099 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.