Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 00:45 Аталанта - Кальяри
14/12 01:00 Арсенал - Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Балотелли номли ЕВРО!

Баҳо:
+ | -

Ҳа у жудаям қайсар, ҳа у жудаям ғалати, ҳа бутунлай бошқача, ҳа у ҳеч кимга ўхшамайди, лекин унинг иқтидорли эканига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Унга ишонишади. У эса керак пайтда пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам уни СуперМарио дейишади.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ Италия терма жамоасининг ўйини нисбатан Германиядан кучлироқлиги сезилиб қолганди. Умуман ўйиндан ўйинга кучайиб бораётган Скуадра Адзурра бу тараққиётнинг давоми ўлароқ янада ҳужумкор жамоага айланди. Бунинг натижасида улар тезда ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Антонио Кассанонинг  оширмасини ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Марио Балотелли дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи гол эса чемпионатнинг безакларидан бири бўлди. Рикардо Монтоливонинг тўп узатишидан кейин дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борган Балотелли чамаси 16 метрлардан шундай кучли зарба йўлладики, Нойер тўпга ташланишга ҳам улгургани йўқ. Бу пайти футболкасини ечган ва мушакларини намойиш қилаётган Балотеллини кўриш, эҳтиросга берилиб кетиб гол муаллифини "Супер Марио" дея эълон қилган стадион суҳандонини эшитиш мумкин эди...

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларига келиб Германия терма жамоаси пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Ўзилнинг голи вазиятни ўзгартирмади. Энди кеч бўлганди... Италия Балотелли "номидаги" чемпионат финалига йўлланмани қўлга киритди.

Евро-2012. 1/2 финал
ГЕРМАНИЯ – ИТАЛИЯ 1:2 (0:2)
Голлар: Ўзил (90+2, пенальти) Балотелли (20, 36).

Германия: Нойер, Дж. Боатенг (Мюллер, 71), Хуммельс, Бадштубер, Лам, Швайнштайгер, Хедира, Кроос, Озил, Подольски (Ройс, 46), Гомес (Клозе, 46).
Италия: Буффон, Бальдзаретти, Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Пирло, Маркизио, Монтоливо (Т. Мотта, 64), Де Росси, Балотелли (Ди Натале, 70), Кассано (Диаманти, 58).
Огоҳлантиришлар: Балотелли (37), Бонуччи (60), Де Росси (84), Т. Мотта (89), Хуммельс (90).

Манба: www.stadion.uz.

Ўйиндан кейин Балотеллига журналистлар савол беришди: Нега голни хурсандчилик билан нишонламайсиз? — Қайси почтальон хат олганда хурсанд бўлганини кўргансиз?

Киритилди: 01:40, 29.06.2012.
Ўқилди: 7618 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.