Кириш Регистрация

Кунде: "Гвардиоланинг шахсан ўзи қўнғироқ қилиб, "Манчестер Сити"га таклиф қилганди"

Баҳо:
+ | -

“Барселона”нинг янги ҳимоячиси Жюль Кунде 2020 йилнинг ёзида “Манчестер Сити”га ўтмагани ҳақида гапирди. Андалусия клубида бир йил тўп сурган франциялик футболчи “шаҳарликлар” сафига ўтиши мумкин эди, бироқ трансфер амалга ошмади.

"Ҳа, "Севилья"даги биринчи мавсумимдан сўнг Гвардиола менга қўнғироқ қилди ва "Манчестер Сити"га таклиф қилди. У мени ёқтиришини ва жамоага жуда мос келишимга ишонишини айтганди", - деди ҳимоячи El Pais билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Кунде бошқа инглиз клуби - "Челси"га ўтиши мумкин эди, аммо якунда футболчи "Барселона"га ўтди. Янги жамоасида франциялик футболчи Ла Лигада иккита голли узатмани қайд этишга улгурди.

Киритилди: 17:41, 12.09.2022.
Ўқилди: 2256 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.