Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи - Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор - Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна - Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Қироллик оиласи қайси жамоаларга мухлислик қилишини билармидингиз?

Баҳо:
+ | -

Сиёсий нуқтайи назардан олиб қараганда Англия Қироллик оиласи спорт, хусусан, футбол борасида нейтрал бўлишга мажбур. Аммо биз айрим далиллар орқали уларнинг қайси клубга мухлислик қилишларини билиб олишимиз мумкин бўлади. Яқиндагина Буюк Британия Қироличаси Елизавета Иккинчи оламдан ўтган эди. 96 йил умр кўрган давлат бошлиғи ҳеч қачон ўзининг мухлислик истакларини очиқ баён этмаган.

 

Аммо айрим хабарларга кўра, Қиролича "Вест Хэм"ни қўллаб-қувватлагани айтилади. Шунингдек, Елизавета Иккинчининг қалбида "Арсенал" яшаган ҳам бўлиши мумкин. Хусусан, у 2007 йилда "Арсенал" футболчилари ва устози Арсен Венгерни Букингем саройига тушлик қилиш учун таклиф этади. Лондон клуби Англияда бундай таклиф олган ягона жамоа эди.

Онасининг ўрнини эгаллаши кутилаётган 73 ёшли Қирол Чарлс ҳам ўзига яраша футбол шайдоси. У 2012 йилда "Бёрнли"га мухлислик қилишини маълум қилганди. Чарлс Учинчи ушбу жамоанинг ўйинларига кўп маротаба ташриф буюрган. Ундан бу ҳақида сўрашганида, шундай жавоб берган эди: "Баъзилар мендан қайси клуб мухлиси эканимни кўп сўрашади. Британияда мен "Бёрнли"ни қўллаб-қувватлайман. Одамлар бундан ҳайрон бўлишади. Аммо буни ҳайрон қоладиган томони йўқ. Ҳозирда мен жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиляпман. Менинг ҳайрия жамғармам бунда асқотади".
Қирол ўтган мавсумда анча хафа бўлгани турган гап. Чунки унинг севимли жамоаси Чемпионшипга равона бўлганди. "Бёрнли" янги даврда анча кучайса керак. Аммо Қиролнинг, энди ҳар доим ҳам жамоанинг ўйинини кўришга вақти бўлмайди.

Қиролнинг ўғли бўлган шаҳзода Уильям қайси клубга мухлислик қилишини яшириб ўтирмайди. 40 ёшли шаҳзода "Астон Вилла"нинг ишқибози. У кўп марта бирмингемликлар ўйинида кўриниш берган. Ҳа, бугунги "Астон Вилла" бир пайтлар Европани титратган "виллиан"ларнинг сояси холос. Шунда ҳам шаҳзода Уильям ўртамиёна жамоани қўллаб-қувватлашдан уялмайди. Бу ҳақида шаҳзоданинг ўзи шундай деганди: "Мен мухлислик қилган жамоа ҳозирда жадвалнинг ўртамиёнасига айланиб қолган. Шунга қарамай, "Астон Вилла"да буюк тарих мавжуд. Менинг кўплаб дўстларим ҳам "Астон Вилла"га мухлислик қилишади".

Яна бир шаҳзодалардан бири бу Генридир. Сассекс герцоги,асосан регбига қизиқади. У ўтмишда мамлакатнинг регби бўйича терма жамоасида шуғулланган. Аммо футболга ҳам меҳри бўлакча. Генри 2017 йилда "Арсенал"нинг "Бавария"га 5-1 ҳисобидаги мағлубиятини муҳокама қилишдан бош тортганидан сўнг, кимнинг мухлиси экани маълум бўлганди. 37 ёшли шаҳзода "Арсенал" мухлисига айланган. Уни кўп бор Лондон жамоаси ўйинларида кўришган эди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:06, 13.09.2022.
Ўқилди: 7598 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6981]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [5294]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4089]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3317]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3234]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3167]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2680]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2669]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2651]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик