Кириш Регистрация

Ўрунов: "Гончаренко - топ-мураббий"

Баҳо:
+1 | -

Шу ойда "Спартак"дан "Урал"га кўчиб ўтган ҳамюртимиз Остон Ўрунов Екатеринбург жамоаси бош мураббийи Виктор Гончаренко ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Гончаренко - топ-мураббий! Мен "Урал"га кўчиб ўтишдан олдин ҳам унга эргашдим, унинг қўл остида машғулотлар ва ўйнашни бошлаганимдан жуда хурсандман" - деди Ўрунов "Спорт-Экспресс" билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мутахассис "Краснодар" ва ЦСКАда ишлаган, улар билан 2018 йилда Россия Суперкубогини, шунингдек, Россия чемпионатининг икки карра кумуш медалларини (2017, 2018) қўлга киритишга муваффақ бўлганди. 45 ёшли мураббий шу йилнинг август ойидан бошлаб "Урал"ни бошқармоқда.

РПЛнинг тўққиз туридан сўнг, "Урал" ўз ҳисобида тўрт очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди. Гончаренко шогирдлари навбатдаги ўйинни 17 сентябр куни "Ахмат"га қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади.

Киритилди: 15:22, 13.09.2022.
Ўқилди: 1637 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик