Кириш Регистрация
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон 1-3 Пахтакор
02/06 19:30 Насаф 3-0 Локомотив
02/06 21:00 Аталанта 2-3 Фиорентина

Грэм Поттер "Челси"ни қандай жамоага айлантирмоқчи? Мутахассиснинг ўзи бунга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Грэм Поттер "Челси"нинг янги мураббийи сифатида таништирилди. У АПЛнинг 7-тури Қиролича вафоти сабаб қолдирилгани туфайли ўз дебютини ўтказа олмаган эди. Эндиликда, собиқ "Брайтон" менежери ЕЧЛ доирасида "Зальцбург"га қарши уй ўйинида илк бор янги мураббий сифатида иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу баҳс бугун тунда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўйиндан олдин Поттер ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сиз ушбу клуб АПЛнинг юқори поғоналари учун курашишини жуда яхши биласиз. "Челси"да ўзига хос бўлган анъаналар, ҳажм ва сифат мавжуд. Бу иш "Брайтон"да ўтказган ажойиб уч йилнинг мантиқий давоми бўлади. Лекин айни пайтда ундан фарқли жиҳатлари ҳам мавжуд".
Грэм Поттердан "Челси"га ўтиш қай даражада таваккалга асосланган иш экани ҳақида савол берилганда, у шундай дейди:

"Биласизми, ҳаётимизнинг ҳар жабҳаси таваккаллардан иборат. Келажакда нима содир бўлишини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Мен Англияни илк марта 30 ёшимда тарк этгандим. Ўшанда Швециянинг ҳар йили мураббийини алмаштираверадиган клубига бориб ишлаганман ("Эстерсунд"). Биласизми, ўшанда мен тайин ишим ҳамда аёлимнинг бизнесини ўйламай, таваккал қилиб, у ёққа боргандим. Шундан кейин 17 йил ўтди. Мен фаолиятимдаги ҳар бир қадамни эҳтиёткорлик билан қўйишга ўрганганман. Ҳеч қачон шошма-шошарлик билан қарор қабул қилмасликка ҳаракат қиламан. Бошимга тушган ва тушадиган нарсаларни, тақдирни англашга уринаман. Бу нарсалар ҳаётимизнинг муҳим бўлагидир"
Поттер жуда ҳам узоқ келажакни ўйлаб ўтирмай, "Челси"нинг айни дамдаги ҳолатидан келиб чиқиб, мусобақаларни ютишга уринишини таъкидлади. Шунингдек, раҳбариятдан ҳам кўп нарса талаб қилмаслигини айтди. У шундай дейди:

"Мен доимо олдиндаги баҳсни ўйлайман. Ундан уёғини эмас. Бугун ҳам шундай. Биз ғалаба учун курашишимиз керак. Жамоа АПЛ ва ЕЧЛни қадрлайди ва ҳурмат қилади. Аммо биз "Челси"дамиз. Бу ерда ҳеч нарса кафолатланмаган. Кучлар етарли бўлмаслиги мумкин. Аммо биз мухлислардан куч олишга ҳаракат қилишимиз керак. Муваффақият бу ўсишга эришиш ва ғалабага интилишдадир. Мен ҳар бир кунимда бор кучимни сарф этишга ҳаракат қиламан. Мақсадим ҳимоя ва ҳужумда яхши мувозанатланган жамоа яратишдан иборат. Биз қурмоқчи бўлган жамоа камтар ва ҳаммага ҳурмат билан қарайдиган бўлади. Бу учун аввало ўзлигимизни англай олишимиз шарт. Ана шундагина режалар иш бера бошлайди".

Эслатиб ўтамиз, "Челси" бугун ЕЧЛнинг 2-туридан ўрин олган баҳсда "Зальцбург"ни меҳмон қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00да старт олиши белгиланган.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 12:27, 14.09.2022.
Ўқилди: 1861 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.