Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912". Превью

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 19-тур доирасидан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви 16 сентябрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 27 марта тўқнаш келишган.

“Насаф” ўйинларнинг 18 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 49-26 “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 58 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 19 тани ташкил этади.

Қаршидаги ўйинда “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз жамоасини майдон четида туриб бошқара олмайди. 29 август куни Қаршида “Локомотив” билан ўйиндан кейин бош ҳакам билан тортишгани сабабли Рўзиқул Бердиев учта учрашувга дисквалификация қилинган. Шунингдек “шунқорлар” таркибида ҳам бир нечта йўқотишлар бор. Эртага “марказий”да бўладиган ўйин қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтиши шубҳасиз.

Қарши шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги учрашувлар

15.11.2021 Насаф – Қўқон-1912 3:1
31.10. 2020 Насаф – Қўқон-1912 – 1:0
18.05. 2019 Насаф – Қўқон-1912 – 2:0
01. 11. 2018. Насаф – Қўқон-1912 - 1:1
23. 07. 2018. Насаф – Қўқон-1912 - 1:0
06. 08. 2017. Насаф – Қўқон-1912 - 3:0
15. 04. 2016. Насаф – Қўқон-1912 - 1:0
02. 04. 2015. Насаф – Қўқон-1912 - 3:0

Қаршидаги баҳсни Илья Ильин бошқариб боради

Суперлиганинг 19-тур ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар ҳамда расмий шахслар номи маълум бўлди. Қарши шаҳридаги “марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Насаф” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйинни Илья Ильин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди. Ильин бу мавсумнинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912"нинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказган ўйини ҳам бошқариб борган эди. Яйпанда бўлиб ўтган ўша баҳсда қўқонликлар 1-3 ҳисобидан имкониятни бой беришган эди.

НАСАФ — ҚЎҚОН-1912
Қарши. "Марказий" стадиони. 16 сентябрь, жума. Соат 18:30
Ҳакамлар: Иля Ильин, Рустам Тагаев, Ислом Носиров, Рустам Чориев
VAR ҳаками: Акобир Шукуруллаев
AVAR ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Шерзод Ражабов

Киритилди: 10:18, 15.09.2022.
Ўқилди: 1161 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12918]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7846]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4873]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4051]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3529]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3311]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3066]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2460]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2363]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2327]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик