Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Мессининг кечаги голи янги рекорд ҳисобланади. Унинг Чемпионлар лигасидаги рекордларини кўриб чиқамиз!

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" учун 2022/23 йилги Чемпионлар лигасининг илк сафар учрашуви жуда кутилмаган тарзда бошланди. Жамоа "Маккаби"га ташриф буюрди ва 24-дақиқадаёқ гол ўтказиб юборди. Тўғри, мезбонларнинг байрами узоққа чўзилмади. Голдан атиги 13 дақиқа ўтиб Лионель Месси ҳисобни тенглаштирди.

Месси учун бу рекорд гол, у Чемпионлар лигасида 39 та турли клублар дарвозасини ишғол қилди. Ва бу ерда у Криштиану Роналдунинг ютуғини ортда қолдирди. Месси Чемпионлар Лигасидаги рекордларни яхши кўради. Айни пайтда у қуйидаги рекордларга эга:

• Чемпионлар лигасининг кетма-кет 18 мавсумида гол урди. Бу ерда “Маккаби” дарвозасига киритилган гол ҳам ёрдам берди.

• Месси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 77 та гол урган бу ҳам рекорд ҳисобланади.

• Месси битта клуб учун мусобақада энг кўп гол урган. "Барселона" таркибида у 120 та гол урган. У УЕФА мусобақаларида битта клуб учун энг кўп гол уриш бўйича рекордчи ҳам ҳисобланади: "Барса" учун 123та (УЕФА Суперкубогида +3 гол).

• Месси Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг кўп хет-трик қайд этган - 8 та.

• Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида урган голлари борасида тарихда ҳеч бир футболчи Лионел Мессига яқинлаша олмаган. Унда 29 та гол бор.

• Бундан ташқари, унчалик муҳим бўлмаган рекордлар ҳам бор: бир учрашувдаги дриблинглар сони (16) ва рамзий жамоага киришлар сони (7).

Месси Чемпионлар Лигасидаги рекордларини кўриб чиқдик. Энди унинг олдида турган натижаларга қараймиз:

Ўйинлар сони бўйича. Роналдуда 141, Леода 128. Бундай тафовутни йўқотиш қийин, лекин Криштиану бу мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнамайотганини ҳам ҳисобга олиш керак;

Ассистлар сони бўйича. Роналду - 42, Месси - 37;

Пенальтидан урилган голлар сони бўйича. Роналдуда 19, Мессида 18 та гол;

Тўғри, "ПСЖ"да пенальтиларни ким тепиши ҳақида баҳслар доимо давом этади. Бугунги кунда Килиан Мбаппедан бошқа ҳеч кимга тўпнинг ёнига яқинлашиш мумкин эмасдек, гўё.

Ўтган мавсумда, трансфердан сўнг француз журналистлари Мессидан Чемпионлар лигасида голлар сони бўйича Роналду билан пойга ҳақида сўрашганди (Криштиану ҳамон пешқадам – 141:126).

“Биласизми, мен ҳеч қачон рекордларга эътибор қилмаганман. Журналистлар янги рекордларни қўйганимни тез-тез айтишади. Бу ёқимли. Лекин мен ҳар доим шахсий манфаат ҳақида эмас, жамоа фойдаси ҳақида ўйлайман. Криштиану билан пойгами? Бу узоқ давом эцин", деган эди Лионель Месси.

Киритилди: 18:53, 15.09.2022.
Ўқилди: 7577 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.