"Манчестер Юнайтед" жорий мавсумда илк бор Криштиану Роналду илк дақиқалардан майдонга тушган ўйинда ғалаба қозонди.
37 ёшли ҳужумчи Европа лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасидаги "Шериф"га қарши ўйинда (2:0) асосий таркибда майдонга тушди ва 81 дақиқада алмаштирилди. У ўйин давомида пенальтидан гол урди.
Бу португалияликнинг жорий мавсум "МЮ" асосий таркибидаги учинчи учрашуви эди. Олдин у ЕЛда "Реал Сосьедад" (0:1) ва АПЛда "Брентфорд" (0:4)га қарши 90 дақиқа ўйнаган. "Манчестер Юнайтед" бу иккала ўйинда ҳам мағлуб бўлди.
Қолган бешта ўйинда Роналду захирадан майдонга туширилди.