Кириш Регистрация

Роналдунинг мавсумдаги илк голи, "Френцварош" “Монако”ни мағлуб қилди, “Лацио” қаттиқ "тарсаки" еди – Европа Лигасида кеча бўлиб ўтган воқеалар

Баҳо:
+ | -

Пайшанба - Европа кубоги ҳикояларининг янги қисми: голлар ва кутилмаган натижалар билан хурсанд қиладиган Европа лигаси учрашувлари.

“Монако” кутилмаганда "Френцварош"га имкониятни бой берди

Европа Лигасида икки россияликлар тўқнаш келди - "Френцварош" бош мураббийи Станислав Черчесов, "Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головин. Бу баҳсда "Монако" кутилмаганда мағлубиятга учради - 0:1. Баҳсда киритилган ягона голга венгрияликлар ярим ҳимоячиси Балинта Вечеи муаллифлик қилди.

Ҳозирда Черчесов бошчилигидаги "Френцварош"да 6 очко бор, улар гуруҳ пешқадами бўлиб туришибди. Монегаскликлар ҳисобида эса бор йўғи 3 очко бор, улар 1-турда "Црвена Звезда"ни 1:0 ҳисобида таслим қилишган.

"Манчестер Юнайтед" "Шериф"ни мағлуб этди. Криштиану мавсумдаги илк голини урди

"МЮ" ишончли тарзда Шерифни мағлуб этди (2:0). Аввалига Санчо гол урди ва уни нишонлаш чоғида оёқ қалқонларини кўрсатди - бу кичкина мухлис совғаси эди. Ва кейин Криштиану Роналду уйғонди: у Диегу Далот ишлаган пенальтини голга айлантирди.

Бу Криштианунинг мавсумдаги илк голи бўлди. У мавсумда бундан аввалги 7 та ўйинда самарали ҳаракатлар амалга ошира олмаган. Шунингдек Роналду учун бу гол Европа Лигасидаги илк голи бўлди. 2002 йил сентябрь ва октябрь ойларида Криш "Спортинг" таркибида "Партизан"га қарши учрашувларида (1:3, 3:3) иштирок этган ва у ерда голли узатмани амалга оширганди.

“Манчестер Юнайтед”га “Шериф” билан шундай ғалаба керак эди – айниқса, биринчи турда “Реал Сосьедад”дан учралган мағлубиятдан кейин (0:1).

"Лацио" "Мидтьюлланд" майдонида "ёқиб юборилди" - 1:5

Турнинг яна бир сенсацияси Данияда кузатилди. Мезбон "Мидтьюлланд" Италиядан ташриф буюрган Сарри бошчилигидаги "Лацио" дарвозасига беш бор йўл топди. Ўйиннинг асосий қаҳрамони данияликларнинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Эвандер бўлди. У баҳс давомида пенальтидан гол урди ва ўз ҳисобига икки голли узатмани ёздириб қўйди. Римликлар сафида киритилган ягона голга Сергей Милинкович-Савич муаллифлик қилди. Серб 57-дақиқада гол уриб, ҳисобни 1:3 кўринишига келтирган эди.

Италияликлар ўйин давомида фақатгина тўп назоратидагина устунлик қилишди - 65% - 35%. Аниқ зарбалар — 2 - 7 ва XGда — 4,1 - 0,84 мезбонлар анчагина фарқ билан устунлик кўрсатишди.

Шунингдек, F гуруҳидаги ўйинларнинг яна бирида "Фейеноорд" "Штурм" дарвозасига жавобсиз олтита гол урди. "Брайтон" собиқ ҳужумчиси, Эрон терма жамоаси аъзоси Алиризо Жаҳонбахш нидерландияликлар сафида дубль қайд этди.

Икки турдан сўнг “F” гуруҳидаги барча жамоалар учтадан очко жамғаришди. Тўплар нисбатидаги фарқ эвазига “Фейеноорд” биринчи, “Мидтьюлланд” 2, “Лацио” 3, “Штурм” 4-ўринни эгаллаб турибди.

Европа лигасининг бошқа ўйинлари ҳақида бир оғиз:

• "Нант" кутилмаганда "Қорабоғ"га осонлик билан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Умуман олганда, французлар жорий мавсумда бор йўғи иккита ғалабага эришди – чемпионатда “Тулуза” (3:1) ва ЕЛда “Олимпиакос” (2:1) устидан қозонилган ғалаба. Қолган 8 та ўйинда 5 мағлубият ва 3 та дуранг қайд этилган.

• Испан клублари синхрон ғалабага эришди. Биринчи турда "МЮ"ни енгган "Реал Сосьедад" бу сафар ўз майдонида "Омония"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Яна бир испан жамоаси "Бетис" "Лудогорец"дан устун келди - 3:2.

• "Рома" Дибала, Пеллегрини ва Белотти киритган голлар эвазига Финляндиянинг "ХИК" жамоасини йирик 3:0 ҳисобида енгди.

• “Фрайбург” ҳам Бундеслигада (ҳозирда иккинчи ўринда) ҳам, Европа лигасида ҳам яхши одимлашмоқда. Улар кетма-кет иккинчи ғалабани қўлга киритишди - бу сафар Грециянинг "Олимпиакос"и мағлуб этилди (3:0).

• "Буде-Глимт" "Цюрих"ни енгди - 2:1.

• Бельгиянинг "Юнион" жамоаси Швециянинг "Мальмё"сини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

• “Ренн” ва “Фенербхче” эса муроса кўчасини танлашди - 2:2.

Киритилди: 08:26, 16.09.2022.
Ўқилди: 2723 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6056]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3459]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3065]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2724]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2154]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2131]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2047]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1938]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1935]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик