"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 8-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон"га қарши ўйин олдидан жароҳат олган футболчилар ҳақида гапирди.
“Кайл Уокер яхшиланмоқда, лекин у эртага тайёр бўлишига ишончим комил эмас. Келинг, тушдан кейин кўрамиз. Аймерик Лапорт машғулотларга қайтди, лекин тайёр эмас ва Калвин Филлипс (ҳафта ўртасида қайтган) тикланмоқда.
"Вулверхэмптон" - "Манчестер Сити" учрашуви 17 сентябрь шанба куни бўлиб ўтади. Учрашув бошланиши - Тошкент вақти билан 16.30.