"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоанинг Италия чемпионати 7-турида "Монца"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) ижтимоий тармоқларда ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз, мавсум ҳали узоқ давом этади. Биз “Ювентус”миз”, - деб ёзади Погба.
“Ювентус” А Серияда етти турдан кейин 10 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда. Тўрт очко жамғарган "Монца" эса 18-поғонада.