Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Хави "Барселона"нинг асосий таркибини аниқлаб олишга улгурдими?

Баҳо:
+ | -

 Трансфер ойнаси ёпилганига 20 кун бўлди, демак, Хави асосий таркиб борасида бир қарорга келган деб тахмин қилиш мумкин. Бу борада турли қарашлар мавжуд эди. Чунки "Барселона" ёзда яхшигина трансферларни амалга оширди ва уларда савияли ҳамда рақобатбардош таркиб вужудга келди. Хавининг асосий таркиби қандай кўриниш олмоқда? Қуйида шу ҳақида сўз юритамиз.

Дарвозада, шубҳасиз, Тер Штеген.

Мудофаа

Алекс Балде Хорди Альбанинг ўрнини эгаллаб, асосий чап қанот ҳимоячиси позициясига жойлашмоқда. Бироқ, Хави айтганидек, ротациялар бўлади.

Ўнгда Хави Беллерин ёки Серхи Робертодан кўра Жюль Кундени афзал кўрмоқда. Кунде ҳозирча ишончни оқлаяпти дейишимиз мумкин. 

Марказий ҳимояда ўрни аниқ ягона футболчи Рональд Араухо ҳисобланади. Унинг ёнида кўпроқ Эрик Гарсияни кўряпмиз. Аммо бу унинг асосий таркиб футболчиси дейишимизга камлик қилади. Шунингдек, унга Андреас Кристиансен ва  Жерар Пике рақобат таклиф қила олади.  

Ярим ҳимоя

Френки де Йонг аста-секин Серхио Бускетсни таянч ярим ҳимоячи сифатида алмаштириши мумкин. Шунга қарамай, Бускетс ўйнаяпти ва бу позицияда асосий футболчи у бўлиши шубҳасиз. Пяничнинг кетиши эса де Йонгга билдирилаётган ишончга ҳам боғлиқ. 

Педри ва Гави асосий марказий ярим ҳимоячилар ҳисобланади. Франк Кессиэ захира ўриндиғи футболчиси сифатида кўрилмоқда ва улардан бирини мунтазам равишда алмаштиради.

Ҳужум

Хавининг асосий ҳужум учлиги: Рафинья - Левандовски - Дембеле. Торрес, Фати ва Депай алмаштириш вариантлари бўлиб кўринмоқда. 

Миржалол Пардабоев таржимаси. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:44, 19.09.2022.
Ўқилди: 3852 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5139]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2842]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2636]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2467]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1875]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1793]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1698]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1610]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1606]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1462]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик