"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Жек Грилиш ҳақидаги саволга жавоб берди.
Премьер-лиганинг иккинчи мавсумида ярим ҳимоячи ҳали ҳам асосий таркиб футболчисига айлана олмади. Шу билан бирга, Грилиш юқори трансфер қиймати туфайли босим остида.
"Албатта, у нарх туфайли босим остида бўлиши мумкин. У ўзининг аввалги формасида бўлиши учун вақт керак. Ҳар бир инсоннинг яхши ва ёмон вақти бўлади. Унинг ўйлаши жуда муҳим: "Мен Грилишман, мен билганимдек ўйнайман. Мен ёрдам бериш учун келдим ва қўлимдан келганини қиламан” - дейиши керак", - деди Гвардиола.
Жек Грилиш сўнгги турда “Вулверхэмптон” дарвозасига гол урди.