Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

"Атлетико"ни "қонга ботирган" Вальвердени мухлислари унутмайди

Баҳо:
+ | -

Мадрид дербисидан кейин Вальверденинг футболкаси қонга беланган ҳолда кўзга ташланди. "Реал Мадрид" мухлислари Федега чексиз ҳурмат билан қарашди. Чунки уругвайлик футболчи ўша куни баҳс қаҳрамонларидан бири эди.

"Реал" Мадрид дербисида "Атлетико"ни мағлуб этди, бу ғалабага ўша куни ажойиб ўйин ўтказган "қаймоқранглилар" ёш юлдузи Федерико Вальверде ёрдам берди. Учрашувнинг 36-дақиқасида уругвайлик гол урди. Аммо иккинчи бўлимда Феде билан нохуш эпизод юз берди: Вальверде тиззасидан жароҳат олди. Уругвайликнинг футболкасида қон доғлари яққол кўриниб турарди, аниқки, ярим ҳимоячи ғалаба қозониш учун борини тўккан.

Айтиш керакки, футболчининг либосидаги қон биринчи бўлимда пайдо бўлди. Бу Вальверденинг голни нишонлаётган суратида яққол кўриниб турарди. Шунга қарамай, “Реал Мадрид” мухлислари Федериконинг жанговар руҳиятига қойил қолишди ва табиийки, Симеоне шогирдларини жуда қўпол ўйнашда айблашди. "Қироллик клуби" ўз суюклиси ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

— "Вальверденинг "Атлетико" футболчиси билан тўқнашуви жуда оғриқли, мен буни биламан ва ўша эпизодга қарай олмадим".

— "Вальверде - жангчи".

Бироқ "қироллик клуби" мухлислари энди хотиржам бўлишлари мумкин: Феде ҳозир яхши формада ва аллақачон Уругвай терма жамоаси ихтиёрига қайтган. Дарвоқе у ўз мамлакатида йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. Charrua de Oro мукофоти мамлакат спорт журналистларининг овоз бериш йўли билан берилади. Зеро, бунга сабаблар етарлича. Ўтган мавсумда 24 ёшли ярим ҳимоячи Мадрид клуби билан Испания чемпионати ва Суперкубоги, шунингдек, "Ливерпуль"га қарши финал учрашувида (1:0) голли узатмани амалга ошириб, Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиққан эди. Жорий мавсумда ҳам у "Реал" сафида барча турнирлар доирасида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширган эди. Энди унинг хизматлари эътироф этиладиган кунлар ҳам келди. 

Федерикога ўйинларига омад тилаган ҳолда унинг клуби учун фидойилигини алоҳида эътироф этамиз.

Киритилди: 06:09, 20.09.2022.
Ўқилди: 7097 марта.
Фикрлар: 42 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6555]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3077]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3025]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2170]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1987]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1906]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1792]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1657]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1570]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1546]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик