Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Мбаппе яна нимадан норози?

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ"да бу мавсум ҳақиқий ўз бошимчалик юз беряпти. Килиан Мбаппе ўзини Париж қироли деб тасаввур қилиб, бошқа юлдузлар Лео Месси ва Неймар билан алоқа ўрнатолмаяпти. 23 ёшли француз намойишкорона ҳужумларни тўхтатади, вақти-вақти билан майдонда жамоадошларини менсимайди ва ўзини иложи борича худбинлик билан тутади.

Жумладан, “Ювентус” билан ўйиндаги танаффусда Мбаппе ҳимоячи Ашраф Ҳакимийга ёмон узатма учун танбеҳ берди. Шунда жаҳон чемпиони марокашлик билан қўл бериб кўришди, бироқ унинг узр сўзини қабул қилмади, Ҳакимийга: “Кечиримнинг ўзи етарли эмас”, деди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Килиан Неймар билан можаро борлиги ҳақидаги маълумотни рад этди: “Мен у ҳақида олтинчи йилдан бери гапиряпман, ҳар доим ҳурматли муносабатда бўлганмиз. Лекин бироз совуқроқ гаплашган пайтларимиз ҳам бўлди. Ва баъзида биз энг яхши дўстмиз". Аммо Европада улар "ПСЖ" бош мураббийи Кристоф Галтьенинг шахсан ўзи Мбаппе ва Неймардан омма олдида бир-бирига нисбатан норозилик билдирмасликни сўраганини ёзишмоқда.

Энди клубда деярли тўлиқ ҳокимиятни қўлга киритган 23 ёшли футболчи Франция футбол федерацияси билан зиддиятли вазиятга дуч келди. Get Football News хабарига кўра, Килиан терма жамоанинг 20 сентябрь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган фотосессиясида иштирок этишдан бош тортди. Бунинг сабаби реклама ҳуқуқлари бўйича келишмовчиликда.

Март ойида RMC Sport Мбаппе франциялик футболчилар учун мажбурий ҳомийлик тадбирларида қатнашмагани ҳақида хабар берган эди. Шундан сўнг футболчининг оиласи, унинг адвокати ва Федерация ўртасида музокаралар олиб борилган ва натижа бермаган.

Манбанинг ёзишича, Килиан француз футболчиларининг имиж ҳуқуқидан фойдаланиш қоидаларини ўзгартирмоқчи бўлган. 2010 йилда имзоланган шартнома ҳозирда қўлланилмоқда. Жанубий Африкадаги Жаҳон чемпионатидан сўнг Франция футбол федерацияси президенти Ноэл Ле Гре футболчилар халқаро мусобақалардан ташқари бонуслар олмаслигини ва имидж ҳуқуқи ҳар бир йиғинда 23 нафар футболчи ўртасида тенг тақсимланишини истади. Ушбу келишувга кўра, Франция терма жамоасининг ҳар бир футболчиси ҳозирда 20-25 минг евро олади.

Мбаппе ўз исмини футболчи билан шартномаси бўлмаган компанияларни реклама қилишда қўлланилишини истамайди. Француз жамоасининг асосий ҳомийлари Uber Eats, KFC ва Coca-cola ҳисобланади. Аммо Килиан франциялик футболчилар ўз номлари боғланган брендлардан кўпроқ пул олишни истайди.

Душанба куни кечқурун Франция футбол федерацияси футболчиларнинг имидж ҳуқуқлари бўйича келишувни қайта кўриб чиқишини эълон қилди.

“Франция футбол федерацияси раҳбарлари, унинг президенти, бош мураббийи ва маркетинг менежери ўртасидаги якуний фикр алмашишдан сўнг, ФФФ имкон қадар тезроқ футболчиларнинг имидж ҳуқуқлари бўйича келишувни қайта кўриб чиқиш мажбуриятини олади. ФФФ футболчилар томонидан бир овоздан билдирилган ҳақли хавотир ва эътирозларни инобатга олган ҳолда, ўз манфаатларига хизмат қилиш имконини берувчи янги келишув устида иш бошлашни интиқлик билан кутмоқда”, - дейилади ташкилот баёнотида.

Афтидан, Мбаппенинг сўзлари терма жамоада ҳам биринчи ўринга чиқиб боряпти. У нафақат "ПСЖ" раҳбарларига, балки Франция футбол федерациясига ҳам босим ўтказмоқда.

Киритилди: 09:38, 21.09.2022.
Ўқилди: 6821 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.