Журналист Стефан Гай "Арсенал" футболчиси Нуну Таварес ҳақида гапирди. У шундай дейди:
"Таварешга имкон берилмаган эди. Аммо у Францияда ўзини кўрсатмоқда. Ўйлайманки, у ҳам бир йилдан кейин Салиба каби ўсишга эришади ва Лондонга қайтади".
Тавареш айни дамда "Марсель" сафида бир йиллик ижара асосида ҳаракат қилмоқда. У ҳозирга қадар 3 та голга муаллифлик қилди.