Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Фарҳод Нишонов: «Йиғиннинг биринчи куниданоқ ўз олдимизга аниқ мақсад қўйгандик»

Баҳо:
+ | -

2023 йилнинг март ойида Ўзбекистон яшил майдонларида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичи учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Осиёнинг энг кучли жамоалари қитъа биринчилиги ва Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Ўз ўрнида, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам мезбон сифатида мазкур мусобақага тайёргарликни бошлаб юборган. Жамоамиз, режага мувофиқ, мусобақага қадар бир нечта йиғинлар ўтказиши, халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши, бир қанча футболчиларни селекция қилиб бориши режалаштирилган.

Сентябрь ойидаги йиғин давомида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайда ўтказилган «Малдонадо Cуп» турнирида иштирок этиб, Бразилия, Аргентина ва Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши учрашувлар ўтказди.

Мазкур даврда Саудия Арабистонида эса U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-19 терма жамоаси иштирок этди. Бу орқали Фарҳод Нишонов шогирдларининг халқаро тажрибаларини янада орттириш ва уларни расмий учрашувларга тайёрлаб бориш ҳамда ёшлар терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олиш мақсад қилинганди.

Вакилларимизнинг турнирдаги иштироки рамзий ҳисобланган бўлсада, жамоамиз бор имкониятини ишга солиб, мусобақада максимал натижани қайд эта олди. Хусусан, ёшларимиз турнир давомида рақиблар дарвозасига 14 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 2 та тўп олиб чиқди. Турнир фаворитларидан ҳисобланган мезбон — Саудия Арабистони U-20 терма жамоаси ҳам ишончли тарзда мағлуб этилди.

Ўзбекистон - Малдив - 7:0

Ўзбекистон - Мянма - 3:0

Саудия Арабистони - Ўзбекистон - 1:2

Хитой 1:2 Ўзбекистон

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот ва медиа бўлими жамоа вакилларидан мазкур йиғин, саралаш босқичидаги иштирок ва кейинги режалар хусусидаги фикрлари билан қизиқди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов:

— Барчага маълум, Саудия Арабистонидаги Осиё кубоги саралаш босқичида қандай натижа қайд этишимиздан қатъий назар мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритиб бўлган эдик. Лекин бу мусобақа биз учун жуда катта аҳамиятга эга эди, сабаби, биз кейинги йилги турнирда нафақат мезбон балки фаворитлардан бири сифатида иштирок этишни мақсад қилгандик. Шу сабабли ҳам бу босқичда бор имкониятларимизни намойиш этдик.

— Футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатидан қониқиш ҳосил қилдингизми, олдинда қилиниши керак бўлган қандай ишлар бор?
— Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатига келадиган бўлсам, уларнинг ҳам жисмоний ҳам руҳий ҳолатидан қониқиш ҳосил қилдим. Чунки бу йиғинга жисмоний-руҳий жиҳатдан тайёр футболчилар жалб этилган эди. Режа бўйича иш олиб бордик, лекин олдимизда қилинадиган ишлар кўп. Бу ёшларимиз келажакда профессионал футболчи бўлишлари учун биз ҳам уларнинг ўзлари ҳам ҳаракат қилишимиз лозим. Улар индивидуал жиҳатдан ўсишлари, ўз устида ишлаб боришлари керак.

— Қайси ўйинлар сиз учун қийинроқ кечди, хусусан, Саудия Арабистонига қарши тарихий ғалаба ҳақида нималар дея оласиз?
— Шубҳасиз энг қийин баҳс Саудия Арабистонига қарши ўйин бўлди. Сабаби, рақибимиз жуда кучли эди. Таркибида маҳоратли ўйинчилари ҳам кўп. Шунинг учун бу ўйинда қийинчиликка дуч келдик, лекин шу ўринда футболчиларга раҳмат айтиб қоламан. Улар майдонда борини бериб ҳаракат қилиб, охиригача курашдилар. Йиғиннинг илк куниданоқ асосий мақсадимиз Саудия Арабистонини мағлуб этиш эди, буни устида ишладик. Шу иштиёқ туфайли ҳам ғалабага эришдик, деб ўйлайман.

Жамоа футболчиси Миркомил Абдураззоқов:

— Японияда бўлиб ўтган йиғиндан сўнг бизга яна бир яхши имконият тақдим этилди. 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш баҳсларида иштирок этишимиз айтилди. Биз бундан хурсанд бўлдик. Чунки бу нималарга қодир эканлигимиз, қайси томонларда эса кўпроқ ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берарди.

— Мураббийлар асосан нималар устида ишлашди?
— Мураббийларимиз йиғиннинг илк куниданоқ тактик ва жисмоний машғулотларни олиб боришди. Олдимизда муҳим турнир турганлиги, биз кейинги босқич масаласига чиққанлигимизни унутишимиз шартлигини уқтириб келишди. Шу туфайли бўлса керак, барча учрашувларда ғалабага ташна бўлиб майдонга тушдик.

— Турнирдаги энг қийин баҳс?
— Энг қийин баҳс албатта Саудия Арабистони билан ўтказилган ўйин бўлди. Бу жамоа ҳар томонлама кучли эканлигини, бироқ уларни мағлуб этиш орқали ўз имкониятларимизни намойиш этишимиз кераклигини бизга айтишди. Ўйин давомида ҳар иккала тарафда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Бироқ якунда биз барибир ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилдик. Сўнгги турда Хитой билан ҳам осон бўлмаган ўйинни ўтказдик. Биринчи бўлимнинг охирига келиб бир киши кам қолдик. Лекин ўйиннинг сўнггигача биз ўз устунлигимизни намойиш қилиб, ғалаба қозондик.

Қайд этиш керак, 20-центябрдан Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинларини бошлади. Мазкур йиғинга саралаш босқичида ўз иқтидор ва имкониятини намойиш эта олган 3 нафар футболчи — Риан Исломов, Асадбек Жўрабоев ва Асрор Кенжаев жалб этилди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 24-27-центябр кунлари Тошкентда Жаҳон чемпионати иштирокчиси — Словакия ёшлар терма жамоасига ўртоқлик ўйинларида қатнашади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:16, 21.09.2022.
Ўқилди: 1739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.